Клуб янгиликлари

Ёшлар жамоамиз "Бухоро" билан дуранг ўйнади

Клуб янгиликлари
Ўйиннинг биринчи бўлимида устунлик меҳмонлар тарафида бўлди. Дарвоза томон кўпроқ зарба берган бухороликлар 22-дақиқада ҳисобни очишди. Бешимов гол муаллифига айланди. 28-дақиқада меҳмонлардан Шодмонов майдондан четлатилди. Бўлим охирида томонлар пенальтидан тўп киритишди. "Бухоро"дан Жўраев, "Пахтакор"дан Иминов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланишди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ устунликка эришган ёшларимиз кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. 71-дақиқада Ҳошимовнинг узатмасидан кейин Розиев мувозанатни тиклади. Қолган вақт мобайнида бир неча хавфли ҳолатлар самара келтирмади. "Пахтакор" ёшлари 2:2 ҳисобида дуранг билан кифояланишди.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 2:2 (1:2)
9 август. Қибрай базаси майдони.
Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.

"Пахтакор": Исақов, Жўраев, Саримсоқов (Собиров, 46), Розиев, Иминов, Мухторов, Турсунов, Ҳошимов, Мирзаев (Эргашев, 75), Султонмуродов, Чикризов (Одилов, 46).

"Бухоро": Насимов, Муинов, Бегимқулов, Саидов, Шодмонов, Бозоров, Сайфиддинов, Темуров (Наврўзов, 70), Жўраев (Бобоев, 61), Бешимов, Жумақулов.

Голлар: Бешимов, 22 - 0:1. Жўраев, 40-пен - 0:2. Иминов, 45+1 - 1:2. Розиев, 71 - 2:2.

Огоҳлантиришлар: Шодмонов, 16. Жўраев. 28. Султонмуродов, 29. Эргашев, 90+3.

Четлатиш: Шодмонов, 28.