"Пахтакор"нинг собиқ ярим ҳимоячиси 11 август кунги тадбирларда қатнашиш учун Тошкентга етиб келиб улгурди.
"Хотира қанотлари" халқаро турнири тақдирлаш маросимида қатнашишга ҳам улгурган Хадзипанагиснинг тадбирга оид фикрларини тақдим этамиз.
- Мени "Пахтакор" жамоасини хотирлаш тадбирларига таклиф этишгани учун клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Болалар мусобақаси ўтказилди, 11 август куни эса бир қатор тадбирларда қатнашамиз. "Пахтакор"да 1975 йилгача ўйнаганман ва бир қатор йигитларни яқиндан танирдим. Уларни Грецияда бўлган пайтимда ҳам доим эслаб тураман. Бу жуда қайғули воқеа бўлган, албатта. Ҳалок бўлган футболчилар орасида жуда иқтидорлилари кўп эди. Айниқса, Михаил Анни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У ноёб иқтидорга эга эди.
ВАСИЛИС ХАДЗИПАНАГИС
Туғилган санаси: 26.10.1954
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Жамоалари: 1972–1975 “Пахтакор” 96 (22)
1975–1990 “Ираклис” 281 (62)
Греция терма жамоасида 2 учрашувда ўйнаган.