Якшанба куни тонгда "Пахтакор" хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олди.
Шаржа амирлигида 15-30 январь кунлари навбатдаги йиғин ўтказилади. Йиғин доирасида жамоамиз 4 назорат баҳсида майдонга тушади. 18 январь куни Хитойнинг "Чанчун Ятай", 25 январда Роcсиянинг "Краснодар", 27 январда Словакиянинг "Жилина" жамоалари билан ўйинлар ташкил этилади. 29 январдаги рақиб номи тез орада маълум бўлади.
Йиғинга жўнаб кетган футболчилар билан танишинг.
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Ботир Эргашев, Шохруҳ Раимов.
Ҳимоячилар - Станислав Андреев, Хушнуд Авилов, Даврон Ҳошимов, Ҳожиакбар Алижонов, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев, Юрица Булят, Георгий Аҳмедов.
Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Остон Ўрунов, Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Владимир Козак, Саиджамол Давлатжонов, Жалолиддин Машарипов, Достон Иброҳимов, Суҳроб Нуруллаев, Шохруҳ Маҳмудҳожиев.
Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Темур Толипов.
Жамшид Болтабоев ва Жасур Яхшибоев жароҳатини даволатиш жараёнида бўлгани сабабли биринчи йиғинда иштирок этишмайди.