"Пахтакор" футзалчилари клуб билан шартномаларини узайтиришга имзо чекишди.
"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари саналган дарвозабон Акмал Ҳазратқулов ва ҳужумчи Феруз Фахриддинов 2020 йил охирига қадар фаолиятларини футзал жамоамизда давом эттиришади. Умид қиламизки, ҳар икки футзалчи жамоамизнинг муваффақиятларни қўлга киритишига ҳисса қўшишади.