Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари ўртасидаги ўйин чипталари ҳақида маълумот

Клуб янгиликлари

11 август куни "Пахтакор" стадионида "Пахтакор-79" жамоасига хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Унда "Пахтакор" ва собиқ СССР афсоналари жамоалари ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўласиз. Баҳс соат 20:00да бошланади. 19:00дан бошлаб эса бадиий дастурни кузатиш имкониятига эга бўласиз. Ушбу тадбир учун чипталар стадион кириш эшиклари олдида ўйин куни бепул тарқатилади.