"Пахтакор" футбол клуби президенти Бобур Кабулович Шодиев бугун туғилган кунини нишонламоқда.
Бобур Кабуловични "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаймиз ва энг яхши тилакларни билдирамиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт, омад ва иш фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, "Пахтакор" Бобур Шодиев билан юксак чўққиларни забт этиб, янги муваффақият ва совринларга эга чиқади.
Туғилган кун муборак, Бобур Кабулович!