Клуб янгиликлари

"Хотира қанотлари" турнирида "Пахтакор" "Бухоро" дарвозасига 16 гол урди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган "Хотира қанотлари" халқаро турнирида навбатдаги ўйинлар ўтказилди.

2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўтказилаётган мусобақада "Пахтакор" ЎФА майдонида "Бухоро" билан майдонга тушди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 16 тўп киритди. Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси гуруҳдаги иккинчи беллашувда ҳам 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бу сафар "Бунёдкор" мағлубиятга учратилди.
Ўзбекистон ўсмирлар термаси "Олмалиқ"ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, "Насаф" "Локомотив"дан 4:1 ҳисобида устун келди.

6 август
"Пахтакор" - "Бухоро" - 16:0
Голлар: Усмонов 3та, Тодоров 3та, Беклархонов 2та, Ҳожибоев 2та, Файзиев, Жумахонов, Поёнов, Абдураззоқов, Абдумажидов, Мўминов.
"Қайрат" - "Бунёдкор" - 3:1
Ўзбекистон - "Олмалиқ" - 5:0
"Насаф" - "Локомотив" - 4:1

7 август
9:30 Куриловка - Пахтакор. Чилонзор
9:30 Нефтчи - Бунёдкор. ЎФА
10:00 Андижон - Ўзбекистон. Чиғатой
10:45 Локомотив - Янгиер. Чилонзор