Ёзги трансфернинг охирги кунларида уч нафар футболчимиз ижарага берилди.
U-21 биринчилигида ўзини кўрсатган ва 12 гол муаллифига айланган ҳужумчи Ҳожимат Эркинов ҳамда ярим ҳимоячи Жаҳонгир Аҳмадов шу йил охиригача "Қўқон-1912" жамоасига ижарага берилди. Бундан аваалроқ Собит Синдаров ҳам ижара асосида қўқонликлар сафига бориб қўшилганди.
Ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев эса йил якунигача АГМК клубига ижарага берилди. Биз ушбу футболчиларга омад тилаймиз ва жамоамиз сафига қайтиб, ўзларини кўрсатишларига умид билдирамиз.