Тажрибали футзалчи Фарҳод Абдумавлонов "Пахтакор" билан шартнома имзолади.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларига эга чиққан, кўп марта Ўзбекистон чемпионига айланган ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Абдумавлонов энди "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. У аввалги клуби "Локомотив"ни эркин агент сифатида тарк этиб, жамоамиз билан 2020 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Умид қиламизки, Фарҳод "Пахтакор" футзал жамоасига муваффақиятларга эришишда ёрдам беради.