Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Яшнобод". Превью

Клуб янгиликлари

4 август куни "Шерлар" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Яшнобод" билан беллашади.

Айни пайтда ПРО-Лига "Б" гуруҳида иштирок этаётган "Яшнобод" биринчи бор ушбу лигада тўп сурмоқда. Азиз Файзиев бошчилик қилаётган жамоа таркибида асосан ёш ўйинчилар жам бўлишган. Шарқий минтақада "Яшнобод" 13 учрашувда 14 очко тўплади. Жамоа рақиблар дарвозасига 21 гол уриб, ўз дарвозасидан 34 тўп ўтказиб юборган. Аввалги босқичда ушбу жамоа Самарқандда "Динамо"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлланма олган.

"Пахтакор" эса ҳозиргача 11 марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, бу борада рекордчи клуб саналади.

"Пахтакор" ва "Яшнобод" жамоалари ўртасидаги учрашув 4 август, якшанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.