"Пахтакор" бош мураббийи Навоийдаги учрашувдан кейин беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Арвеладзе: - Ажойиб майдон учун мезбонларга ташаккур билдираман. Мухлисларга ҳам раҳмат, кимдир яхши ўйнаганда олқишлаб қўйиш барчани хурсанд қилади. Биринчи бўлим бошида тезкор икки гол урдик. Бўлим охирида эса ҳушёрликни йўқотдик ва мезбонларда хавфли вазиятлар юзага келди.
Учинчи тўпни киритганимиздан кейин ўйинни бошқариб, тўпни назорат қилишга интилдик. Бундай ҳавода бу анча қулай. Рақибни жиддий ўргангандик. Улар ўтган турда Наманганда жуда яхши ўйнаб, ғалаба қозонишганди. "Қизилқум"га кейинги учрашувларда омад тилайман.