Суперлига 15-туридаги ўйин учун Навоийга етиб келган "Шерлар" машғулот ўтказишди.
Унда айни пайтда мураббийлар ихтиёрида мавжуд барча футболчилар иштирок этишди. Ҳозирда фақат Туркияда тиззасидан операция қилинган Акрам Комилов ва тикланиш жараёнида бўлган Жавоҳир Сидиқов машғулотларда қатнашмаяпти. Қолган ўйинчилар эса бир соатдан ортиқроқ вақт мобайнида учрашув бўлиб ўтадиган стадионда машқлар бажаришди.