"Пахтакор" ёшлар жамоаси 14-турда "Қўқон-1912"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Қибрайда кечган беллашувда ўйинни назорат қилган Станислав Кудряшов шогирдлари ҳар икки бўлимда Ҳожимат Эркинов киритган биттадан тўп ёрдамида 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ёш ҳужумчи дастлаб уч ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозанинг узоқ бурчагини яқин масофадан аниқ нишонга олди - 1:0.
Иккинчи бўлимда ҳам бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирган жамоамиз баҳс охирида орадаги фарқни оширди. Бу сафар ҳам Эркинов ўзини кўрсатди. У жарима майдонида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, яқин бурчакни ишғол қилди - 2:0. "Пахтакор" ёшлар жамоаси иккинчи даврада ғалаба билан старт олди.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 2:0 (1:0)
25 июль. Қибрай.
Ҳакам: Аҳмад Эргашев.
"Пахтакор": Исақов, Розиев, Иминов, Мухторов, Рамазонов, Турсунов, Султонмуродов, Эркинов (Ҳошимов, 90), И.Йўлдошев (Мирсаидов, 84), Шамсиев (Холматов, 75), Абдусаломов.
"Қўқон-1912": Собиров, Т.Усмонов (Миркомилов, 64), Абдуҳамидов (Муҳаммадалиев, 46), Мухторов, Самиқов (Мўминов, 70), Маъмуржонов (Абдураҳимов, 39), Аҳмаджонов, Тўлашев, Саидаҳмаджонов, Комилов (И.Усмонов, 81), Баратов.
Голлар: Эркинов, 7 - 1:0. Эркинов, 89 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Шамсиев, 14. Комилов, 16. Баратов, 60. Мухторов, 70. Аҳмаджонов, 85.