Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 25 июль

Клуб янгиликлари

"Шерлар" ушбу санада муваффақиятли ўйнаб, 4 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган ва гол ўтказиб юборишмаган.

1961 йил Тошкентда Ереваннинг "Спартак" жамоаси Геннадий Красницкийнинг ягона голи эвазига доғда қолдирилган. 1972 йил эса Оржоникидзенинг "Спартак" клуби 3:0 ҳисобида мағлуб этилган. Кузьмин ва Фёдоров голлар муаллифига айланган. 1977 йил Минскда "Динамо" Виктор Чуркиннинг дубли ёрдамида 2:0 ҳисобида устун келинган.

1994 йил "Пахтакор" Осиё клублар мусобақаларида энг йирик ғалабасини нишонлаган. Қозоғистоннинг Жамбул шаҳрида ўтган Осиё Кубок эгалари Кубоги беллашувида Тожикистоннинг "Равшан" жамоаси 10:0 ҳисобида тор-мор келтирилган. Шуҳрат Мақсудов мазкур баҳсда пента-трекка эришган бўлса, айни пайтда клубимиз техник директори Собир Ходиев хет-трик муаллифига айланган. Асилбек Момунов ва Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ҳисобига биттадан гол ёзилган.

1961 йил
"Пахтакор" - "Спартак" (Ереван) - 1:0 (0:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Гол: Красницкий 84.

1972 йил
"Пахтакор" - "Спартак" (Оржоникидзе) - 3:0 (2:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 25000 томошабин.
Голлар: Кузьмин 19, Фёдоров 41, 83.

1977 йил
"Динамо" (Минск) - "Пахтакор" - 0:2 (0:2). Минск. "Динамо" стадиони.
Голлар: Чуркин 29, 35.

1994 йил
"Пахтакор" - "Равшан" (Тожикистон) - 10:0 (7:0). Жамбул.
Голлар: Мақсудов 4, 5, 30, 52, 81, Ходиев 6, 15, 79, Момунов 28, Маъруфалиев 39.