Жамоамизни икки нафар футболчи тарк этиб, яна икки ўйинчи ижарага берилди.
Йил бошида "Динамо"га ижарага берилган Ботирали Эргашев ва Шохруҳ Абдураҳмоновнинг трансферини сотиб олиш юзасидан самарқандликлар таклиф билдиришди. Музокаралар ижобий якун топиб, ҳар икки футболчи "Динамо"га трансфер қилинди. Биз ушбу футболчиларнинг фаолиятига омад тилаб қоламиз. Иброҳим Ғанихонов билан шартнома бекор қилинди ва эркин агент сифатида "Локомотив"га кўчиб ўтди.
Собит Синдаров "Қўқон-1912" жамоасига йил охирига қадар ижарага берилди. Шунингдек, Достон Иброҳимов "Бухоро"дан ижарадан қайтиб, "Қизилқум"га йил охирига қадар ижарага берилди.