"Жар" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор" футболчиларига ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.
Халқаро мусобақаларда ўзгаришлар кучга кириб улгургани сабабли ЎФА ҳакамлар департаменти ҳам футболчиларга қоидалардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб ўтмоқда. Пенальти тепишда дарвозабоннинг камида бир оёғи дарвоза чизиғида бўлиши, ҳужум уюштираётган жамоа вакили қўлига тўп текканда жарима зарбаси белгиланиши, жарима зарбаси тепилаётганда тепувчи томон вакиллари жонли девордан камида бир метр масофада туриши, мураббийларга карточка кўрсатилиши ва жарима майдони ичида эркин ва жарима зарбаси ёки дарвозадан ўйин бошланганда тўпни шеригига ошириш мумкинлиги ҳақида айтилиб, бу видео билан тушунтириб ўтилди.