Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 23 июль

Клуб янгиликлари

"Шерлар" ўз тарихида ушбу кунда 7 учрашувда майдонга тушишган.

Бу сана ҳам "Пахтакор" учун омадлилардан бири бўлиб, жамоамиз 4 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган. 1964 йил "Жальгирис" билан Тошкентда 2:2 ҳисоби кузатилган. 1981 йил "Торпедо" Москва билан баҳсда ўз майдонимизда 1:1 натижаси қайд этилган. 1991 йил эса эсда қоларли баҳсда Киевда "Динамо" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйналган. Мезбонлар олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, Шквирин, Квиткаускас ва Пятницкийнинг голлари дурангни таъминлаган.

Ғалабалар эса "Нефтяник", "Сокол", "Зенит" ва "Металлург"га қарши қўлга киритилган. Айниқса, 1982 йил жамоамизда иккинчи ёшлигини ўтказган Андрей Якубий "Зенит" дарвозасини Тошкентда 4 бор ишғол қилган. "Пахтакор" ўша беллашувда 5:0 ҳисобида рақибни тор-мор этган. Якубик 1982 йил жамоанинг 6-ўринни эгаллашига 23 голи билан катта ҳисса қўшган.

1964 йил
"Пахтакор" - "Жальгирис" - 2:2 (2:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Голлар: Малиновский 3, Тожиров 25 - Юшка 4, Егоров 60.

1965 йил
"Нефтяник" - "Пахтакор" - 0:1 (0:0). Баку. Республика стадиони. 30000 томошабин.
Гол: Малиновский 55.

1968 йил
"Пахтакор" – "Сокол" - 1:0 (0:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Гол: Жиленко 73.

1981 йил
"Пахтакор" - "Торпедо" - 1:1 (1:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6390 томошабин.
Голлар: Пак 16 - Соловьёв 33.

1982 йил
"Пахтакор" - "Зенит" - 5:0 (2:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 9000 томошабин.
Голлар: Якубик 17, 22, 50, 63, Жилкин 74.

1991 йил
"Динамо" (Киев) - "Пахтакор" - 3:3 (2:1). Киев. Республика стадиони. 8800 томошабин.
Голлар: Юран 2, Саленко 8-пен, Беца 58 - Шквирин 28, Квиткаускас 72, Пятницкий 75.

2018 йил
"Пахтакор" - "Металлург" - 3:0 (1:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6122 томошабин.
Голлар: Безерра 24, Гонсалвеш 89-пен, 90+3.