Жамоамиз бугундан яна машғулотларга қайтди.
Янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиққан жамоамиз "Пахтакор" стадионида машғулотларни бошлади. Бу йиғин доирасида икки назорат учрашуви ўтказилади. 8 январь куни "Қўқон-1912", 14 январь куни "Обод" билан ўйинлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 15 январда эса жамоамиз БААга хориж йиғинини ўтказиш учун йўл олади.