"Пахтакор" ёшлар жамоаси жорий мавсумда ҳам ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда.
Ўтган мавсумда ёшларимиз чемпионга айланиб, ўша таркиб аъзоларининг аксарияти Суперлига жамоалари сафида тажриба тўплашмоқда. Ушбу мавсумда ҳозирча "Пахтакор" ёшлари 13 ўйиннинг 8тасида ғалаба қозонишди. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 2 учрашув мағлубият билан якунланди. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 13 гол ўтказиб юборилди. 27 очко тўплаган ёшларимиз пешқадамдан бир очкога ортда қолишмоқда. Ҳожимат Эркинов, Руслан Розиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев каби футболчилар ўзларининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар эътиборини тортишга улгуришди. Айни пайтда ёшларимиз таркибида асосан 2000, 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган ёш ўйинчилар майдонга тушишмоқда. Таркибда барча футболчи "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.
Биринчи даврада ҳужумчи Ҳожимат Эркинов 10 бор рақиб дарвозасига тўп киритди. Шунингдек, яна ўнга яқин голли узатма соҳибига айланди. Руслан Розиев ҳисобига 4 гол ёзилган.
10 - Ҳожимат Эркинов
4 - Руслан Розиев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев
3 - Алишер Салимов, Улуғбек Ҳошимов
2 - Алишер Одилов
1 - Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Миржалол Мирзаев.