Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Минскда финалга йўл олди

Клуб янгиликлари

Фарҳод Нишонов мураббийлик қилаётган U-14 жамоаси "Минск Кубоги" халқаро турнирида финалда ўйнайдиган бўлди.

Гуруҳ босқичининг 4-турида "Минск" билан тўқнаш келган тарбияланувчиларимиз осонлик билан мезбонларни доғда қолдиришди. Равшан Абдуманнонов, Денис Сунгатулин ва Темур Одилов киритган тўплар жамоамизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ярим финалда эса Латвиянинг "Даугавпилс" жамоаси тарбияланувчилари 2:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Дастлаб Саид Гаджиев пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, кейин Сарвар Адҳамов орадаги фарқни иккитага етказди. Эртага бўлиб ўтадиган финал баҳсида "Пахтакор" гуруҳдоши Киевнинг "Динамо" жамоаси билан майдонга тушади.