Лига Кубогидаги беллашувдан кейин "Пахтакор"нинг асосий таркиб футболчиларига бир ҳафталик қисқа таътил берилди.
12 февралда бошланган мавсумнинг биринчи қисмида жамоамиз ҳозирги кунга қадар 24 учрашувда майдонга тушди. Энди футболчилар 15 июлга қадар дам олишади ва кейин машғулотларга қайтишади. Иккинчи даврани "Пахтакор" 26 июль куни 14-тур доирасида Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.