"Пахтакор" футболчилари ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига таклиф олишди.
8-18 июль кунлари ўтказиладиган йиғинга ёшлар жамоамиз сафида ўйнаётган олти нафар футболчи чақирилди. Достон Турсунов, Саидазамат Мирсаидов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев, Миржалол Мирзаев, Абдулазиз Абдусаломов унда иштирок этишади. Шунингдек, Диёр Холматов, Алишер Одилов ва Суннат Ҳамиджонов захира футболчилари рўйхатидан ўрин олган.