"Пахтакор" 2019 йилги мавсумнинг биринчи қисмида барча мусобақаларда 52 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Ҳозиргача "Шерлар" Суперлигада 13 ўйинда 37, Чемпионлар Лигасида 8 баҳсда 11 ва Лига Кубогида 3 беллашувда 4 гол уришга эришишди. Жами 24 учрашувда 52 тўп киритилди.
Энг кўп гол Драган Черан ҳисобига ёзилди. У жами 17 бор рақиб дарвозабонларини доғда қолдирди. Қизиғи, Черан жорий мавсумда гол урган учрашувларда жамоамиз умуман мағлубиятга учрамади. Марат Бикмаев эса жами 10 тўп киритишга муваффақ бўлган. Игорь Сергеев ҳозиргача жамоамиз иштирок этган ҳар уч мусобақада гол урган ягона футболчи бўлиб турибди. У 9 тўп киритган. Черан-Бикмаев-Сергеев учлиги Суперлигада 26, барча мусобақаларда 37 гол уришга эришишди.
52 голни жамоамизнинг 13 футболчиси урган.
"Пахтакор"нинг 2019 йилдаги тўпурарлари
Драган Черан - 17
Марат Бикмаев - 10
Игорь Сергеев - 9
Жалолиддин Машарипов - 3
Егор Кримец - 3
Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев - 2
Ҳожиакбар Алижонов - 1
Владимир Козак - 1
Жавоҳир Сидиқов - 1
Марко Симич - 1
Достонбек Ҳамдамов - 1
Ҳумоюнмирзо Иминов - 1
Сардор Собирхўжаев - 1