- Баҳс мухлисларга ёқадиган қизиқарли кечди деб ўйлайман. Рақиб сафида ёшлар ўйнаган бўлса-да, улар характерларини кўрсатишга интилишди. Биз эса ушбу мусобақада чорак финалга чиқишни мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ҳар қандай турнирда "Пахтакор" номидан майдонга тушамиз. Шу сабабли биз клуб имижини сақлаган ҳолда бор имкониятдан фойдаланишга уринамиз. Тан олиш керак, йигитларда сал иштиёқ етишмади. Чунки рақиб таркибини кўргандан кейин барибир бошқача кайфиятда ўйнашди. Мавсум бошидан бери 24 учрашувда майдонга тушдик, терма жамоа аъзолари умуман дам олишмади. Энди бир ҳафта мобайнида улар ҳордиқ чиқаришади. Кейин иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз.
Таркибимизда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Лекин ҳозир аниқ нимадир деб айта олмайман. Ҳамдамов ва Абдуллаев тез орада майдонга қайтади, Сидиқовда эса вазият жиддийроқ. Комилов ва Яхшибоевни ҳам кутиб қоламиз. Олдинда бизни мавсумнинг қизғин палласи кутиб турибди.