Ўйинни тўлиқ назорат қилган "Пахтакор" ҳар икки бўлимда биттадан тўп киритган ҳолда ғалабага эришди. 18-дақиқада Бикмаевнинг чап қанотдан оширган узатмасидан кейин Собирхўжаев тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда кўпроқ хавфли вазиятлар юзага келди. Маҳмудҳожиев ва Сергеевнинг зарбалари тўсинга тегиб қайтди. "Локомотив"дан Амонов 66-дақиқада жарима майдони ташқарисидан зарбаси билан мувозанатни тиклаган бўлса, 75-дақиқада Сергеев боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унга тўпни ўша вазиятда Синдаров етказиб берганди. 2:1 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор"ни чорак финалга олиб чиқди.
Чорак финалга жамоамиздан ташқари "Шўртан", "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК, "Металлург", "Андижон" ва "Насаф" ҳам йўлланма олди.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (1:0)
7 июль. "Пахтакор" стадиони. 5750 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, В.Агишев.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Симич, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Бикмаев (Розиев, 90+1), Иминов (Синдаров, 72), Маҳмудҳожиев (Сергеев, 65).
"Локомотив": Жўраев, Амонов, Ўлмасалиев (М.Қўчқоров, 83), Алижонов, Комилов, Мўминқулов, Жумабоев, Баҳромов, Фомин (А.Қўчқоров, 77), Адҳамзода (Исломов, 90+3), Абдуллаев.
Голлар: Собирхўжаев, 18 - 1:0. Амонов, 66 - 1:1. Сергеев, 75 - 2:1.
Огоҳлантириш: Жумабоев, 51.