"Пахтакор" бош мураббийи Бухорода ўтган Лига Кубоги баҳсидан кейин фикрларини билдирди.
- Чемпионатда биринчи даврани якунладик. Футболчилар кўп ўйинлар ўтказишди. Бугун бир неча вазиятларни юзага келтирдик. Деярли бўш дарвозани ишғол қила олмадик. Иккинчи бўлимда кескинроқ ҳужумлар уюштирдик. Майдон ҳолати жуда ёмонлигини айтиб ўтаман. Ҳамон шундай майдонлар борлиги ачинарли. Ҳар икки жамоага майдон халал берди. Аҳмадов айнан майдоннинг нотекислиги сабабли тиззасини қайириб олди. Футболчилар сифатли майдонда ҳаракат қилишлари керак.