Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 6-турни ғалаба билан якунлашди

Клуб янгиликлари

Тошкентда футзал бўйича Суперлига баҳслари 6-тури ўтказилди.

Равшан Ражабов шогирдлари тур доирасида бўлиб ўтган ҳар уч учрашувда ғалаба қозонишди. Дастлабки ўйинни "Навбаҳор"га қарши ўтказган футзалчиларимиз 8:4 ҳисобида зафар қучишди. Кейинги баҳсда Тошкент дербисида "Бунёдкор" 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Охирги беллашувда эса "Сўғдиёна" 7:5 натижаси билан доғда қолдирилди. Ушбу турдан кейин "Пахтакор" 40 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" - 8:4
Голлар: Фаҳриддин Самегов (5), Авазбек Абдувалиев (11, 34), Даврон Чориев (15, 17, 20), Феруз Фаҳриддинов (17-автогол, 22), Дилшод Ирсалиев (23).

"БУНЁДКОР" – "ПАХТАКОР" - 3:7
Голлар: Жамолиддин Нормирзаев (8), Илҳомжон Каримов (10), Миралишер Мираҳматов (33) – Дилшод Ирсалиев (5, 18), Даврон Чориев (8), Муҳаммад Зоиров (22), Тимур Садиров (23), Авазбек Абдувалиев (24), Илҳом Ражабов (34).

"ПАХТАКОР" – "СЎҒДИЁНА" - 7:5
Голлар: Дилмурод Шавкатов (2, 5), Авазбек Абдувалиев (3), Дилшод Ирсалиев (19, 40), Тимур Садиров (20), Мақсуд Файзуллаев (38) – Дилмурод Жумаев (16), Элбек Тўлқинов (24), Дилшод Раҳматов (26), Шухрат Суярқулов (31), Соҳиб Нарзуллаев (37).