Клуб янгиликлари

Аёллар жамоамиз Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўл олди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал ўйинида "Андижанка"дан устун келди.

Сафарда кечган беллашувда яхши ўйин намойиш қилган Рустам Арипов шогирдлари мезбонларни доғда қолдиришди. Биринчи бўлим охирида Кристина Чунакова аниқ зарбаси билан "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди.

Мезбонлар 54-дақиқада Обидованинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Шундан сўнг кетма-кет ҳужумлар ташкил этган жамоамиз 79-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Динара Тагирова ўз голи билан "Пахтакор"ни чорак финалга олиб чиқди.

«АНДИЖАНКА» - «ПАХТАКОР» - 1:2 (0:1)
Андижон. "БЎФМ" майдони. 53 томошабин   
Ҳакамлар: Э.Миробидова, А.Кончикова, К.Борисова.
"Пахтакор": Тўланова, Чунакова (Ҳалилова, 90+2), Абдураимова, Ҳикматова (Ҳатамова, 89), Воҳидова, Сема, Ҳамдамова (Асқарова, 67), Ҳолиқова, Абдусатторова (Тагирова, 57), Турғунова, Бахтиёрова (Эркинова, 84).
Голлар: Чунакова, 41 - 0:1. Обидова, 54 - 1:1. Тагирова, 79 - 1:2.