Мавсумга тайёргарликни бошлаган "Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда.
Дастлаб икки кунда футболчилар "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказишди. Кечадан эса Қибрайда икки марталик машғулотлар бошланди. 27 декабрь куни Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишади.
Ҳозирча таркибда ўзгаришлар юзага келмаган.