Клуб янгиликлари

Голларга бой ўйинда ёшларимизнинг ғалабаси

Клуб янгиликлари

"Қўқон-1912"га қарши U-21 биринчилигида "Пахтакор" ёшлари 5:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳужумкор тарзда кечган учрашув голларга бой ўтди. Ҳар икки жамоа кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирди. Биринчи бўлимда Эркинов ва Розиев томонидан йўлланган аниқ зарбалар "Пахтакор"нинг танаффусга 2:0 ҳисобида устунлик билан йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳисобни қисқартиргач, яна шиддат билан олдинга ташланган жамоамиз тез орада икки гол урди. Ҳошимов деяри бўш дарвозага гол урган бўлса, Салимов пенальтидан тўп киритди. Ўйин охирига қадар майдон эгалари икки бор гол урган бўлсалар, Эркинов бунга ўзининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. 5:3 ҳисобидаги ғалабадан сўнг "Пахтакор" ёшлари биринчи даврани 2-ўринда якунлашди.

"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 3:5 (0:2)
28 июнь. Учкўприк. 257 томошабин.
Ҳакам: Ғайрат Жўраев.
"Қўқон-1912": Собиров, Усмонов, Миркомилов (Абдураҳимов, 46), Ёқубов, Исақов, Мухторов (И.Усмонов, 89), Самиқов (Муҳаммадалиев, 59; А.Усмонов, 71), Маъмуржонов, Каримов (Комилов, 85), Саидаҳмаджонов, Баратов.
"Пахтакор": Ҳамроев (Исақов, 72), Салимов, Аҳмадов (Шамсиев, 78), Розиев (Одилов, 82), Иминов (Мирзаев, 90), Мухторов, Рамазонов, Ҳошимов (Холматов, 78), Султонмуродов (Мирсаидов, 67), Эркинов, Йўлдошев (Турсунов, 77).
Голлар: Эркинов, 22 - 0:1. Розиев, 33 - 0:2. Ёқубов, 49 - 1:2. Ҳошимов, 51 - 1:3. Салимов, 58-пен - 1:4. Т.Усмонов, 60 - 2:4. Эркинов, 62 - 2:5. А.Усмонов, 77 - 3:5.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов, 11. Султонмуродов, 39. Баратов, 45.
Четлатиш: Исақов, 51.