ПФЛ Суперлиганинг 13-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Қўқондаги учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 15 учрашувда ҳакамлик қилган.
Жамоамиз шулардан 11 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. Жорий мавсум АГМКга қарши ўйинимизни Агишев бошқарган. Унда жамоамиз 4:1 ҳисобида зафар қучган.
"ҚЎҚОН-1912" — "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Александр Давиденко.