Клуб янгиликлари

Жамоамиз машғулотларга қайтди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" сешанба кунидан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

"Пахтакор" стадионида футболчилар илк машғулотни ўтказишди. Машғулотдан аввал янги мавсумга тайёргарлик режаси қандай ўтиши ҳақида мураббийлар штаби маълумот бериб ўтди. Дастлабки йиғин 20-29 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилади. 27 декабрда футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. 29 декабрь куни биринчи назорат баҳси бўлиб ўтади. Рақиб номи кейинроқ маълум бўлади.

Йиғиннинг иккинчи қисми 3-14 январь кунлари Тошкентда, 15-30 январь кунлари БААнинг Шаржа амирлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Биринчи йиғинда қатнашаётган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Александр Лобанов, Никита Рибкин, Ботир Эргашев, Умид Ҳамроев, Шоҳрух Раимов, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Аббос Отахонов, Остон Ўрунов, Жамшид Болтабоев, Георгий Аҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов, Хушнуд Авилов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Алишер Мирзаев, Шерзод Каримов, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Темур Толипов, Азиз Суюнов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Иброҳимов, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нуруллаев, Жамшид Юсупов, Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Андрей Сидоров, Акобир Тўраев.

Аднан Ораховац  январь ойи бошида машғулотларга қайтади. "Бейжинг Гуан" ҳимоячиси Егор Кримец жисмоний ҳолатини сақлаш мақсадида машғулотларимизда қатнашиб туради.