Клуб янгиликлари

Сергеевнинг 100 голи

Клуб янгиликлари
Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши учрашувда профессионал фаолиятида юзинчи голини уришга эришди.

Шу 100 голдан 87тасини у "Пахтакор" таркибида чемпионат, кубок ва Чемпионлар Лигаси беллашувларида урган. Чемпионатда 73 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Игорь кубокда 4, ОЧЛда 10 гол муаллифи бўлган. Миллий терма жамоамиз сафида эса унинг ҳисобига 11 гол ёзилган. Яна икки тўпини эса Хитой ва БАА чемпионати юқори лигаларида киритишга эришган. Жорий мавсумда Сергеев жамоамиз учун 7 гол уришга муваффақ бўлди. Чемпионатда 5 бор, Чемпионлар Лигасида 2 марта зафар қучди. Умид қиламизки, Игорь келажакда ҳам голлари билан "Пахтакор" ва миллий терма жамоамизга муҳим ғалабаларни келтиришда давом этади.