Клуб янгиликлари

Саккиз гол, 8:0!

Клуб янгиликлари
Суперлиганинг 12-турида "Пахтакор" мухлислари қаршисида ҳақиқий голлар шоуси ва ҳужумкор футбол намойиш этиб берди.

"Қизилқум"га қарши беллашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Шерлар" жуда кўп голли имкониятлар юзага келтириб, уларнинг саккизтасидан унумли фойдаланишди. Голлар оқшомини Бикмаев 7-дақиқада Кримецнинг узатмасидан кейин тўп киритиб бошлаб берди. Кейинроқ Собирхўжаевнинг пасидан сўнг Сергеев зафар қучди. Бикмаев 20-дақиқада ҳисобни йириклаштирди. Унинг зарбаси рикошет сабаб голга айланди. 45-дақиқада эса Черан майдон марказидан юришини аниқ зарбаси билан якунлади - 4:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни туширмаган "Пахтакор" голлар уришда давом этди. 62-дақиқада Сергеев, 73-дақиқада Черан ўз дублини нишонлади. 83-дақиқада Козак фарқни еттитага етказди. 84-дақиқада эса Сергеев фаолиятидаги 100-гол, ўйиндаги хет-трик ва "Пахтакор" саккизинчи голини урди. Шу тариқа жамоамиз кетма-кет тўртинчи йирик ғалаба билан муваффақиятли одимини давом эттирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 8:0 (4:0)
21 июнь. "Пахтакор" стадиони. 3856 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Раҳимов.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Д.Имомхўжаев.
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев (Комилов, 46), Кримец, Аъзамов (Симич, 64), Алижонов, Ҳамробеков (Козак, 68), Собирхўжаев, Машарипов, Черан, Бикмаев, Сергеев.
"Қизилқум": Макосин, Бойдуллаев, Бобожонов (Жаҳонов, 24), Саноев, Қосимов, Убайдуллаев, Жўраев (Григалашвили, 46), Олимов, Каримов, Ярашев, Смит.
Голлар: Бикмаев, 7 - 1:0. Сергеев, 13 - 2:0. Бикмаев, 20 - 3:0. Черан, 45 - 4:0. Сергеев, 62 - 6:0. Черан, 73-пен - 6:0. Козак, 83 - 7:0. Сергеев, 84 - 8:0.
Огоҳлантириш: Григалашвили, 69.