"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилигида 12-турида "Қизилқум"дан йирик ҳисобда устун келди.
Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш борди. Хавфли вазиятлар унчалик кўп юзага келтирилмади. Ҳимоячилар ўзларига бириктирилган вазифани танаффусга қадар бехато уддалашди.
Иккинчи бўлимда жамоаларнинг ҳужумкорлиги сезиларли даражада ортди. 66-дақиқада захирадан туширилган Одилов дарвозабон қайтарган тўпни аниқ йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда "Пахтакор" икки гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб Одилов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланган бўлса, кейин Иминов жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, йирик ғалабани таъминлади.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:0 (0:0)
Ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон).
"Пахтакор": Ҳамроев, Асқаров (Шамсиев, 89), Салимов, Розиев (Мирсаидов, 46), Иминов, Мухторов, Рамазонов (Холматов, 60), Ҳошимов (Одилов, 65), Султонмуродов, Эркинов, Йўлдошев.
"Қизилқум": Раҳимқулов, Ф.Жўраев, Файзиев, Бегишов, Ҳусанов, Отақулов, Кенжаев (Норов, 70), Одилов (Давлатёров, 87), Жаҳонов, Туропов (Раимов, 79), Раззоқов.
Голлар: Одилов, 66 - 1:0. Одилов, 90+3 - 2:0. Иминов, 90+4 - 3:0.
Огоҳлантириш: Ф.Жўраев, 27.