Бухородаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдирди.
Арвеладзе: - Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Бугун ўйлаганларимизни амалга ошира олдик. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик ва хавфли зарбалар йўлладик. Ўйлашимча, мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилдик. Бундай чиройли ғалабага ҳақли ўйнадик. Йигитларни ажойиб учрашув билан табриклайман.