Клуб янгиликлари

Аёллар жамоаси "Нефтчи"ни мағлуб этди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" аёллар жамоаси водийда кетма-кет учинчи ғалабасига эришди.

Бу сафар "Нефтчи" меҳмони бўлган Рустам Арипов шогирдлари мезбонларни йирик ҳисобда доғда қолдиришди. Баҳс "Пахтакор"нинг устунлиги остида кечди. Ўйин бошида Бахтиёрова ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очишга эришди. Иккинчи бўлимда эса Тагирова ва Сема томонидан киритилган тўплар аёлларимизнинг йирик муваффақиятини таъминлади. Шу тариқа жамоамиз водийга уюштирилган ҳар уч сафарда ғалаба қозонди.

“НЕФТЧИ” – “ПАХТАКОР” - 0:3 (0:1)
Ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон).
Голлар: Бахтиёрова, 9 - 0:1. Тагирова, 55 - 0:2. Сема, 90 - 0:3.
"Пахтакор": Тўланова (Н.Бахтиёрова, 64) , Чунакова, Ҳикматова (Насибуллаева, 61), Асқарова (Абдураимова, 82), Тагирова (Девятова, 77), Воҳидова (Ҳотамова, 58), Сема, Ҳамдамова, Абдусатторова, Д.Бахтиёрова (Эркинова, 58), Ҳалилова (Турғунова, 82).