"Пахтакор" аёллар жамоаси Суперлига 9-турида Андижондан ғалаба билан қайтди.
"Андижанка" меҳмони бўлган Рустам Арипов шогирдлари 61-дақиқада Дурдона Бахтиёрова томонидан киритилган ягона гол эвазига кескин кечган учрашувда ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Шу тариқа уч кун оралиғида Фарғона водийсида кетма-кет иккинчи муваффақият қўлга киритилди.
АНДИЖАНКА - ПАХТАКОР - 0:1 (0:0)
Андижон. БЎФМ майдони. 25 томошабин.
Ҳакам: Олим Тўйчибоев (Фарғона).
"Пахтакор": Дилором Тўланова, Кристина Чунакова (Гулмира Девятова, 90+1), Мадина Абдураимова (Маржона Абдусаттарова, 46), Мадина Ҳикматова (Умида Ҳотамова, 90), Рўзихон Асқарова, Мадина Воҳидова (Малика Ҳалилова, 90+3), Лидия Сема, Юлдуз Ҳамдамова (Динара Тагирова, 67), Зуҳра Ҳолиқова, Ойбарчин Турғунова, Дурдона Бахтиёрова (Урие Насибуллаева, 85).
Гол: Дурдона Бахтиёрова (61).
Огоҳлантиришлар: Норматова, 72. Жўраева, 76 ("Андижанка").