Суперлига 8-турида "Пахтакор" аёллар жамоаси Наманганда "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Рустам Арипов шогирдлари беллашувда ҳисобда ортда бораётган ҳолда ғалабани ўз томонларига оғдиришга муваффақ бўлишди. Биринчи бўлимда мезбонлардан Каримова аниқ зарбаси билан "Навбаҳор"ни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин эса кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтирган аёлларимиз икки гол уришга эришишди. Ҳар икки тўп Кристина Чунакова ҳисобига ёзилди. У ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба тўпини киритди.
“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР” – 1:2 (1:0)
Наманган. “Ёш куч” стадиони. 88 томошабин.
Ҳакам: Акмал Раҳимов (Андижон).
Голлар: Каримова, 23 - 1:0. Чунакова, 70 - 1:1. Чунакова, 90+2 - 1:2.
“Пахтакор“: Дилором Тўланова, Кристина Чунакова, Мадина Абдураимова (Гулмира Девятова, 88), Мадина Ҳикматова (Урие Насибуллаева, 90+5), Рўзихон Асқарова, Динара Тагирова (Юлдуз Ҳамдамова, 65), Мадина Воҳидова, Лидия Сема, Зуҳра Ҳолиқова, Маржона Абдусатторова (Ойбарчин Турғунова, 75), Дурдона Бахтиёрова (Малика Ҳолиқова, 79).
Огоҳлантиришлар: Каримова, 47, Абдуллаева 55 – Тўланова, 13.