"Пахтакор" Лига Кубоги 1-турида Тошкентда "Қўқон-1912"дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур баҳсда асосий жамоа аъзолари саналган 12 нафар футболчи миллий терма жамоадан чақирув олгани ва жароҳати сабабли "Пахтакор"га ёрдам бера олишмади. Беллашувда кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтирган қўқонликлар якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. 24-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Милич боши билан дарвозага йўллади. Бўлим охирида меҳмонлар икки гол уришди. Усмонов ҳимоячилар хатосидан фойдаланган бўлса, Холмуҳаммедов майдон марказидан тўпни Ҳамроевнинг устидан ошириб ташлади.
Иккинчи бўлимда Симич майдондан четлатилди ва у энди "Бухоро" билан Суперлигадаги ўйинни ўтказиб юборади. 90-дақиқада Бердиев жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилиб, "Қўқон-1912"нинг 4:0 ҳисобидаги муваффақиятини таъминлади.
Лига Кубоги 2-турида "Пахтакор" 3 июль куни "Бухоро" меҳмони бўлади.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 0:4 (0:3)
31 май. "Пахтакор" стадиони. 2713 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, С.Улфатов, Б.Шавкатов, А.Нажафалиев.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: А.Аҳроров.
"Пахтакор": Ҳамроев, Козак, Симич, Аъзамов, Салимов, Собирхўжаев, Аҳмадов (Асқаров, 46), Черан, Бикмаев, Синдаров (Розиев, 67), Маҳмудҳожиев (Йўлдошев, 74).
“Қўқон-1912”: Каримов, Ҳасанов, Ҳакимов (Саъдиллоев, 65), Маматхўжаев, Рустамов, Бердиев, Маликжонов, Усмонов (Эсонқулов, 58), Мерзляков, Милич, Холмуҳаммедов.
Голлар: Милич, 24 - 0:1. Усмонов, 43 - 0:2. Холмуҳаммедов, 45 - 0:3. Бердиев, 90 - 0:4.
Огоҳлантиришлар: Симич, 52. Усмонов, 56.
Четлатиш: Симич, 76.