Ушбу байрамда барча катталар ўзларининг асосий масъулияти - болаларни асрашни янада кўпроқ ҳис этишади.
Етарлича эътибор, муҳаббат ва ҳурмат билан ҳар бир бола бахтли бўлиб вояга етиши мумкин.
"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Пахтакор" футбол клуби ажойиб тадбир ва турнир ташкил этишни мўлжаллаган. "Жар" стадионида академия тарбияланувчилари учун фестивал ўтказилади. Ундан кейин 2004 йилда таваллуд топган 4 жамоа "Чемпионлар Кубоги" мусобақасида иштирок этишади. Турнирда U-15 Ўзбекистон терма жамоаси, «Пахтакор», «Спартак» ва «Одил Жуниор» жамоалари қатнашади.
Турнир ғолиби ва совриндорларига Кубок ва дипломлар тақдим этилади. Шунингдек, турли номинацияларда энг яхши ёш ўйинчиларга совғалар топширилади.