Клуб янгиликлари

"Пахтакор" чемпионатда 550-ғалабасини қўлга киритди

Клуб янгиликлари

АГМК устидан қозонилган ютуқ "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 550-ғалабага айланди.

Ҳозиргача 812 учрашувда майдонга тушган "Шерлар" уларнинг 550тасида зафар қучишган. 132 дуранг ва 130 мағлубият кузатилган. Рақиб дарвозасига 1805 гол урииб, 690 тўп ўтказиб юборилган. 1800-голни Марат Бикмаев "Андижон" дарвозасига киритди. Ўшанда у ҳисобни 2:0га етказганди. 

"Пахтакор" жамғарган очколар сони жами 1782тага етди. Бу борада жамоамиз яқин таъқибчиси "Нефтчи"ни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. Фарғоналиклар ҳисобида 1545 очко бор. "Шерлар" бир ўйинда ўртача 2,195 очкони қўлга киритишган.