Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинига мухлисларни чорлаймиз!

Клуб янгиликлари
31 май куни "Пахтакор" Лига Кубогининг 1-турида Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади.

Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада жамоалар дастлаб гуруҳ босқичида баҳс олиб боришади.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 31 май, жума куни соат 19:00да бошланади. Ўйиннинг танаффус пайтида чипталар орқали ўйналадиган ижтимоий акцияда иштирок этиб, эсдалик совғаларини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Ишқибозларга кўнгилдагидек ҳордик чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилади.

Футбол мухлисларини 31 май куни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Стадионга келинг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!