"Пахтакор"нинг 20 ёшли футболчиси АГМКга қарши беллашувда асосий жамоада дебютини ўтказди.
Марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида ўйнай оладиган Бобур Асқаров 2018 йил ёшлар жамоасининг чемпионликка эришишига катта ҳисса қўшган футболчилардан бири бўлганди. "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналган Асқаров АГМК билан ўйиннинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Шу тариқа у чемпионатда дебютини ўтказишга улгурди. Жорий мавсум унгача академиямизнинг яна бир тарбияланувчиси Собит Синдаров ҳам дебютини нишонлаганди. Синдаров нафақат Суперлига, балки Чемпионлар Лигасида ҳам асосий таркибда ҳаракат қилди.