"Пахтакор"нинг 12 нафар ўйинчиси турли терма жамоаларга чақирилди.
Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Акрам Комилов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига жалб этилди. Улар Туркия, КХДР ва Сурияга қарши учрашувларда иштирок этишлари мумкин.
Марко Симич эса Черногория терма жамоасининг Косово ва Чехия термаларига қарши ўтадиган Европа чемпионати саралаш босқичи ўйинлари учун йиғинига таклиф олди.
Умид Ҳамроев ва Алишер Салимов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Мисрга қарши ўтадиган ўртоқлик баҳсларида қатнашишлари мумкин.
Садриддин Абдуллаев, Достон Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов эса жароҳат сабабли айни пайтда машғулотларни ўтказиб юборишади.