"Пахтакор" бош мураббийи АГМК билан беллашув хусусида фикрларини билдирди.
- Чемпионлар лигасидаги "Ал Аҳли"га қарши салбий натижадан кейин руҳан қийин эди. Йигитлар олдинда ҳаи уч турнир турганини тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Чемпионлар Лигасига эса келажакда қайтамиз ва ўзимизни кўрсатишга уринамиз. Бугун ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда тезкор голлар билан вазиятни ўз тарафимизга оғдирдик.
Тўрт кундан сўнг биз Лига Кубоги доирасида ўйнаймиз. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоага кетишади, шу боис ёшларни синаб кўрамиз. Бугун Асқаров дебют қилди. У ҳимояда ҳам, таянч ярим ҳимоясида ҳам ўйнай олади.
Жавоҳир Сидиқов тахминан 6 ойга сафдан чиқди. Афсуски, у мавсум охирида майдонга тушиши мумкин холос. Ҳамдамов ҳам икки ҳафтага сафдан чиқди. Ундан олдинроқ Садриддин Абдуллаев ҳам операция қилинганди. У иккинчи даврада сафга қайтса керак.