Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор" мавсумдаги иккинчи йирик ғалабасини нишонлади.
АГМК билан ўйиннинг биринчи бўлимида катта ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" 32 дақиқа ичида амалда учрашув тақдирини ҳал қилишга эришди. 5-дақиқада Машарипов давом эттирган ҳужумни Сергеев аниқ зарбаси билан якунлади. 17-дақиқада эса Машарипов-Сергеев-Черан ижросидаги комбинацияни Драган узоқ бурчакни аниқ нишонга олган ҳолда самарали тугатди. Бу Чераннинг Суперлигадаги 10-голига айланди. 32-дақиқада Машариповнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Симич дарвозага йўналтирди. Бўлим давомида Бикмаев ва Сергеевнинг уринишлари ҳам хавфли чиқди.
Иккинчи бўлим бошида меҳмонлардан Полвонов боши билан тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди. Ўйинга якуний нуқтани Бикмаев қўйди. Марат жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан чиройли гол муаллифига айланди. Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" 10 баҳсда 26 очко жамғариб, яқин таъқибчисини беш очкога ортда қолдирмоқда.
"ПАХТАКОР" - АГМК - 4:1 (3:0)
26 май. "Пахтакор" стадиони. 6867 томошабин.
Ҳакамлар: В.Агишев, Р.Шояхметов, О.Абдувосилов, И.Ильин.
Назоратчи: А.Ҳотамов.
Комиссар: Э.Бахтиёров.
"Пахтакор": Қувватов, Комилов, Симич, Аъзамов, Сайфиев, Ҳамробеков, Аҳмадов (Асқаров, 80), Машарипов (Маҳмудҳожиев, 75), Бикмаев, Черан (Синдаров, 86), Сергеев.
АГМК: Тўраев, Қосимов (Ғуломов, 72), Жўраев (Костич, 46), Шихов, Полвонов, Тошматов, Сулаймонов, Раҳматов, Раҳмонов, Йўлдошев, Саидазимов (Норбеков, 64).
Голлар: Сергеев, 5 - 1:0. Черан, 17 - 2:0. Симич, 32 - 3:0. Полвонов, 49 - 3:1. Бикмаев, 76 - 4:1.
Огоҳлантириш: Комилов, 67.