"Пахтакор" ҳужумчиси АГМКга қарши баҳсдан аввал ўз фикрларини билдирди.
- Муҳим голлар урганимдан хурсандман, аслида мен учун ҳар бир киритган тўпим қадрли. Бу жамоага ёрдам беришидан бахтиёр бўламан. Руҳий томондан бу мен учун яхши, чунки ишонч пайдо бўлади.
Чемпионлар Лигасидаги ўйиндан кейин жисмонан яхши ҳолатдамиз. Руҳан бир оз аламли мағлубиятга учрадик, аммо мураббийимиз айтганидек энг муҳими доимо навбатдаги учрашув. Бу тарихда қолди. Энди олдинга қараб интилишда давом этишимиз лозим.
Иштиёққа эгамиз. Жорий йил чемпион бўлишни мақсад қилганмиз. Энг катта иштиёқ ҳам шу. Беллашувга тайёргарлик доимгидек олиб борилмоқда. Иш ва шароитлар юқори ҳолатда давом этмоқда.