Боланинг дунёга келиши ҳар биримиз учун ҳаётимиздаги энг ёрқин ва эсда қоларли лаҳзалардан саналади.
Барча ота-она боласининг бахтли бўлиши ва ҳаётда турли қийинчиликларга камроқ дуч келишини хоҳлайди.
Афсуски, ҳар бир бола ҳам ёрқин болаликка эга бўлмайди. Айниқса, кунига жаҳонда миллионлаб болалар турли оғир касалликлар билан курашишга мажбурлиги ўйга толдиради. Улар орасида онкологик касалликларга дуч келганлар ҳам бор.
"Пахтакор" футбол клуби "Эзгу Амал" хайрия жамоат фонди, «Trastbank» хусусий акциядорлик банки, «Euroasia Insurance» суғурта компанияси билан ҳамкорликда оғир хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича акция ўтказади.
Унда ҳар бир хоҳловчи қурби етган суммани қуйидаги пластик карта ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда иштирок этиш имкониятига эга.
Полина Гарифулина
Бу қизалоққа зудлик билан суяк илигини кўчириб ўтказиш даркор. Ушбу гематолик касаллик унда 8 ойлигида аниқланган. Айни пайтда Полина 1,5 ёшга тўлди.
8600 3036 5948 8063
Жавоҳир Пардаев. 13 ёш.
Ташхис: ўткир миелоид лейкемия. Жавоҳир Санкт-Петербургдаги касалхонада бўлиб турибди ва унинг оиласига даволаниш курсини давом эттириш учун кўмак жуда зарур.
8600 3036 2119 4617