"Пахтакор" аёллар жамоаси Суперлигада навбатдаги икки ўйинда майдонга тушди.
Дастлаб "Андижанка"га қарши учрашувда ҳисоб очилмади. Рустам Арипов шогирдлари бир неча вазиятлар юзага келтиришганига қарамай, улардан самарали фойдалана олишмади.
"ПАХТАКОР" – "АНДИЖАНКА" - 0:0
Қибрай. “Қибрай” стадиони. 53 томошабин.
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов.
"Пахтакор": Тўланова, Чунакова, Абдураимова (Девятова, 90), Ҳикматова (Ҳалилова, 79), Асқарова, Тагирова (Ҳотамова, 77), Воҳидова, Цема, Ҳамдамова, Турғунова (Насибуллаева, 85), Бахтиёрова (Эркинова, 62).
Огоҳлантиришлар: Ҳамдамова, 31. Абдураимова, 77.
Пайшанба куни "Навбаҳор"ни қабул қилган аёлларимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимдаёқ рақиб дарвозасига киритилган тўрт тўп ўйин тақдирини ҳал этиб қўйди.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 5:0 (4:0)
Қибрай. "Қибрай" стадиони. 37 томошабин.
Ҳакам: Достон Раҳмонов.
"Пахтакор": Тўланова (Н.Бахтиёрова, 80), Чунакова (Насибуллаева, 75), Абдураимова, Ҳикматова (Девятова, 81), Асқарова, Тагирова (Ҳолиқова, 46), Воҳидова, Цема, Ҳамдамова, Турғунова (Ҳалилова, 68), Д.Бахтиёрова (Эркинова, 63).
Голлар: Чунакова 7, 36, Асқарова 25-пен, Ҳикматова 42, Насибуллаева 90+3.